Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Долзарб масала муҳокама қилинди

29 Апрел 2026, 18:11

61

ИИВ академиясида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни таъминлашнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ҳамкор идора ва ташкилотлар, олий таълим муассасалари билан биргаликда ўтказилган анжуманда соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, уларнинг натижалари, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Сўзга чиққанлар маъмурий жавобгарликни қўллаш жараёнида юзага келаётган муаммоларга эътибор қаратган ҳолда илмий-амалий конференциянинг долзарб аҳамияти ва ундан кўзланган энг муҳим жиҳатларни айтиб ўтишди.

Шу куни “Оилавий-маиший зўравонлик учун маъмурий жавобгарликни такомиллаштириш”, “Миллий гвардия органлари томонидан маъмурий жавобгарликни қўллашда юзага келаётган муаммолар”, “Миграция соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Маъмурий жазо чоралари, уларни қўллашнинг умумий қоидалари, маъмурий жавобгарликни таъминлашда ярашув институтини қўллаш амалиёти”, “Майда безориликни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари, бунда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалалари”, “Маъмурий жавобгарлик чораларини қўллашда ички ишлар органи ходимларининг ҳуқуқий мақоми” ҳамда бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.

Амалиёт органлари вакилларининг чиқишлари, олимларнинг илмий асосланган фикр-мулоҳазалари асосида соҳадаги муаммоларнинг ечимларига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech