Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Дўстлик ришталари янада мустаҳкамланди

26 Октябр 2026, 16:57

56

Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон, Хитой, Тожикистон ва Қирғизистон ёшлари ўртасида спорт фестивали ташкил қилинди.

Мамлакатимиз ички ишлар органлари ташкил топганининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда курсантлар стол тенниси, бадминтон, баскетбол, армрестлинг, шахмат ва минифутбол спорт турлари бўйича ўзаро беллашди.

Ёшлар ўртасида умуминсоний ғояларни кенг тарғиб қилиш, миллатларо тотувликни мустаҳкамлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган фестивал қизиқарли руҳда ўтди. Муҳими, ҳар бир ўйинда дўстона ва соғлом рақобат муҳити яққол сезилиб турди.

Академия саф майдонида бўлиб ўтган тадбирда ғолибликни қўлга киритган курсантлар тантанали руҳда тақдирланди. Бу каби учрашувлар спорт орқали халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech