Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Эксперт-криминалистлар учун семинар-тренинг

26 Апрель 2024, 03:04

167

Аввал хабар қилинганидек, “Сайёр академия” дастури доирасида ҳудудий ички ишлар органларининг эксперт-криминалист ходимлари учун машғулотлар йўлга қўйилган эди.

Галдаги машғулотлар Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари Ички ишлар бошқармаларида ташкил этилди. Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилган машғулотлар давомида суд экспертиза тадқиқотларини ўтказиш ва хулосани расмийлаштириш тартиби, амалдаги процессуал талаблар билан бирга, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти етказилди.

Айтиш жоизки, семинар-тренинглар интерфаол ёшдашувлар асосида ўтказилди. Соҳа вакиллари суд экспертиза тадқиқотларини ўтказиш ва хулосани расмийлаштириш бўйича касбий билим ҳамда кўникмаларини ошириш, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech