ИИВ академиясида “Энг яхши китобхон” танловининг якуний босқичи ўтказилди.
Ходимларнинг китобхонлик маданияти, интеллектуал салоҳияти ва маънавий дунёқарашини юксалтириш мақсадида ташкил қилинган танловда биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган 50 нафар китобхон қатнашди.
Иштирокчиларга ички ишлар органи ходимлари учун тавсия этилган китоблардан тузилган саволлар йўлланди. Ҳакамлар ҳайъати вакиллари томонидан қатнашчиларнинг билим салоҳияти одилона баҳолаб борилди.
Шу тариқа танлов якунида подполковник Нилуфар Насриддинова биринчи, капитан Ситора Саидова иккинчи ҳамда майор Гавҳар Усмонова учинчи ўринни эгаллади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати