Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Эътибор – кучли мотивация

21 Март 2026, 10:10

98

Ёшлар бамисоли навниҳол. Уларни қандай тарбияласак, шундай вояга етади. Бунинг учун уларга доимий эътибор ва рағбат керак.

ИИВ академиясида Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Таълим муассасалари бўйича бўлими томонидан ўтказилган тадбир ана шу мақсадда ташкил қилинди.

Учрашувда бўлим бошлиғи Ўткир Қосимов сўзга чиқиб, юртимиз ёшлари учун янги давр бошлангани, келажакка қадам қўяётган курсантлар ўқиш, интилиш ва мақсадга эришиш йўлидаги имкониятлардан унумли фойдаланиши кераклигини айтиб ўтди.

– Бугун Президентимиз, бутун халқимизнинг ишончи сизларга қаратилган. Бунинг учун нафақат замонавий билимларни мукаммал эгалашингиз, балки ҳалол, ватанпарвар, масъулиятдан қочмайдиган фидойи инсон бўлишингиз керак, – деди Ў. Қосимов.

Магистратура тингловчилари ўз чиқишида ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотларга тўхталиб, ходимлар, айниқса раҳбар кадрларга қўйилаётган долзарб талаблар ҳақида тушунча беришди. Ёшлар ҳозирданоқ юқори марраларни ўз олдига қатъий мақсад қилиб олиши, касбий билим ва фазилатларни шакллантириш учун астойдил ҳаракат қилиши таъкидланди.

Учрашув сўнггида ёшларга мотивация бериш мақсадида бир гуруҳ курсантларнинг ота-оналарига миннатдорлик мактублари етказилгани эълон қилинди. Бу эътибор тенгдошга ҳавас ҳиссининг янада ортишига хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech