Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фаоллар билан мулоқот

03 Апрель 2024, 09:04

354

ИИВ академияси вакиллари пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Баҳор” МФЙ фаоллари билан учрашдилар. 

Тадбир “маҳалла еттилиги” тизими асосида аҳоли билан манзилли ишлаш масалаларига бағишланди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси маҳалла ҳаётига татбиқ қилинган янги тизим ижобий натижа бераётгани таъкидланди.

Мулоқот давомида маҳалланинг криминоген вазияти ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш “еттилик”нинг ҳамжиҳатликдаги фаолиятига боғлиқ экани, ҳар бир муаммога манзилли ёндашув асосида ечим топиш зарурлиги айтилди.   

Тадбирда профилактика инспектори, ёшлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар сўз олиб, айни йўналишда амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда фаолиятни яхшилашга қаратилган таклифлари билан ўртоқлашдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech