Пойтахтимизда барпо этилган Ғалаба боғида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда ИИВ академияси курсантлари ҳам фаол иштирок этди.
Тадбирда “Миллат фидойилари” монументи пойига гулчамбарлар қўйилиб, Ватан ҳимоясида ҳалок бўлган ҳарбийлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хотираси ёд этилди.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий таълим муассасалари раҳбарияти, курсантлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Курсантлар Ғалаба боғи ҳудудида ташкил этилган кўргазмалар орқали Ватан ҳимояси йўлида жасорат кўрсатган қаҳрамонлар ҳаёти ва фаолияти ҳақида кенг маълумотларга эга бўлди.
Шунингдек, ташриф буюрувчиларга шараф ленталари тарқатилиб, ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғулари янада мустаҳкамланди. Маросим тинчлик қадрини англаш ва ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ғоясини яна бир бор намоён этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати