Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳамжиҳатлик – осойишталикнинг асоси

8 Апрел 2026, 20:34

110

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратишга қаратилган тизимли ишлар пойтахтимизнинг Сергели туманида ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Айтиш жоизки, туман маҳаллаларига Божхона қўмитаси, ИИВ академияси ва Божхона институти вакилларидан иборат ишчи гуруҳ бириктирилган. Улар томонидан ҳудудларнинг криминоген вазияти илмий-амалий ёндашувлар асосида ўрганилиб, маҳаллаларда чинакам хавфсиз муҳитни шакллантириш чоралари кўрилмоқда.

Ўрганишлар давомида аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, жиноятчилик омилларини баратараф этиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, профилактика ишларини янада кучайтириш ва бошқа устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Хонобод”, “Хонтепа”, “Садоқат”, “Ҳабибий”, “Қут-барака” маҳаллаларини ўрганиш жараёнида “еттилик” ходимлари билан биргаликда биринчи чорак учун мўлжалланган “йўл харита”лар ҳолати атрофлича муҳокама қилинди. Ечимини кутаётган масалалар бўйича тегишли вазифалар белгилаб олиниб, ижрога қаратилди.

Ҳозирда ҳудудларда хавфсиз муҳитни яратиш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда амалга оширилиши бўлган чора-тадбирлар юзасидан тегишли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда. Бу орқали маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш устувор мақсад этиб белгиланган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech