ИИВ академиясида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда соҳа мутахассислари, олимлар, профессор-ўқитувчилар, талаба ва курсант ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлатимиз томонидан диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уринишлар кучайган ҳозирги шароитда давлат ва дин муносабатларига тўхталиб ўтишди.
Янги қабул қилинган концепцияда виждон эркинлиги ҳуқуқи, Ўзбекистоннинг диний соҳадаги қарашлари, бу борада давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, мақсад ва вазифалари аниқ белгилаб берилгани қайд этилди.
Давра суҳбатида концепциянинг мазмун-моҳияти ва муҳим зарурати ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Соҳадаги ислоҳотлар жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамжиҳатлик, диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати