Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

5 Июн 2026, 19:16

91

ИИВ академиясига БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий маслаҳатчиси Омер Фишер ташриф буюрди.

Икки томонлама мулоқот чоғида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни ривожлантириш, манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Академия бошлиғи Рустам Хатамов меҳмонни қутлар экан, кейинги йилларда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги муносабатларда янги давр бошланганини алоҳида таъкидлади. Кўп қиррали ҳамкорлик барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этаётганини билдирди.

Ўз навбатида, Омер Фишер мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотларни мамнуният билан эътироф этди. Мисли кўрилмаган янгиланишлар инсон қадри ва фаровонлигини ошириш, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этишда мустаҳкам замин яратаётганини айтиб ўтди.

Учрашувда таълим соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, қўшма ўқув дастурларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва тингловчи-курсантларнинг касбий салоҳиятини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичи доирасида муҳим чора-тадбирларни белгилаб олишга келишиб олинди.

Омер Фишер академияда йўлга қўйилган инновацион таълим жараёнлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда қўлланилаётган илғор ёндашувлар ва ўқув даргоҳининг истиболли режаларига юқори баҳо берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech