Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

17 Апрель 2025, 09:04

140

ИИВ академияси ҳамда ИНТЕРПОЛ виртуал академияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Мулоқот чоғида бугунги глобал ўзгаришлар шароитида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жаҳонда янгидан-янги таҳдидлар пайдо бўлаётгани, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш устувор масалага айлангани, минтақавий ва халқаро хусусиятга эга хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш эҳтиёжи кучайиб бораётгани таъкидланди.

Томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликнинг асосий йўналишларига эътибор қаратдилар. Бу борада ИНТЕРПОЛ виртуал академияси томонидан йўлга қўйилган таълим платформалари, хусусан, ўқув курслари, тренинг ва бошқа турдаги машғулотлар, уларнинг мақсад ва вазифалари, муддатлари, таълим олувчилар учун афзаллик жиҳатлари тақдимот тарзида намойиш қилинди. Кейинги йилларда онлайн машғулотларнинг йўналиш ва аудитория қамрови сезиларли даражада кенгайгани қайд этилди.

Учрашув давомида томонлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech