Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳамкорлик меморандуми – амалда

5 Июн 2026, 18:03

109

Ички ишлар вазирлиги академияси ва Хитой жамоат хавфсизлиги университети ўртасидаги алоқалар изчил ривожланиб бормоқда.

Ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари учун Пекин шаҳрида навбатдаги ўқув курси ташкил қилинди.

Ўқув курси давомида университет профессор-ўқитувчилари томонидан Хитой мамлакатининг ички ва ташқи сиёсати, ривожланиш стратегияси, замонавий полиция тизими, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётган омиллар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, хусусан, кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, вакилларимиз Жамоат хавфсизлиги университети, мазкур университетнинг Туанҳе кампуси, Ҳайдан ҳуқуқни муҳофаза қилиш маркази, Тяньцзинь полиция департаментида бўлиб, амалиётдаги илғор ютуқларни ўргандилар. Икки мамлакат ёшлари иштирокида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий қадрият ва анъаналарни тарғиб қилиш имконини берди.

Шу билан бирга, вакилларимиз кибержиноятчиликка қарши курашиш муаммоларига бағишлаб Жамоат хавфсизлиги университетида ўтказилган XIV Халқаро полиция форумида иштирок этиб, хорижий давлатлардан келган меҳмонлар билан фикр алмашдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech