Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди

26 Август 2026, 21:35

52

ИИВ академиясида ички ишлар органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, мутахассислар ҳамда ОАВлари ходимлари қатнашди.

Тадбир ички ишлар органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, мавжум муаммоларга ечим топиш орқали жамиятимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Давра суҳбатида сўз олганлар фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Тўпланган тажрибалар таҳлил қилиниб, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини кучайтириш, истиқболли лойиҳаларни амалиётга жорий қилиш, фаолиятни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, доимий ва самарали мулоқотни изчил давом эттириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech