Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳунар ўрганиш – миллий қадриятларимиздан

07 Ноябрь 2025, 10:11

38

Қизларни баркамол вояга етказиш, касб-ҳунарли қилиш, оилавий ҳаётга тайёрлаш жамият фаровонлигига хизмат қилади.

Республика касбий кўникмалар марказида ташкил қилинган сайёр машғулот шу жиҳати билан муҳим бўлди. Шу куни ИИВ академиясида таълим олаётган курсант қизлар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Марказ директори Айгул Саттарова аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш давлатимизнинг доимий эътибор марказида эканини таъкидлаб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, улкан имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг қисқа муддатли ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган курсантларга сертификатлар топширилди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни, ёшлар ўртасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech