ИИВ академиясида психолог олимлар, мутахассислар ва курсантлар иштирокида ўтган тадбир ана шу мавзуга бағишланди.
Давра суҳбатида профайлинг методининг имкониятлари ва бугунги кундаги долзарблиги ҳақида фикр алмашилди. Сўз олганлар “Профайлинг тушунчаси, уни самарали қўллаш методлари”, “Ёлғонни аниқлаш: жиноятчи шахсини новербал белгилар асосида таҳлил қилиш”, “Фуқаролар билан мулоқот жараёнида профайлингнинг аҳамияти”, “Профайлинг ва новербал психодиагностика” мавзуларида чиқиш қилди.
Ички ишлар органларининг фаолият самарадорлигини ошириш учун ходимлар профайлингдан самарали фойдаланишни билиши, зарур психологик билим ва кўникмаларга эга бўлиши, бу борадаги илмий тадқиқотлар кўламини ошириш тизимга замонавий ёндашувларни татбиқ қилишга йўл очиши айтиб ўтилди.
Учрашув давомида курсантларга профайлинг методи ёрдамида фош этилган жиноятлар ҳақида сўзлаб берилди. Ёшлар назарий билим ва амалий кўникмаларни пухта ўзлаштириши учун дуал таълим имкониятларидан унумли фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати