Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ИИВ академияси курсантлари “Топқир китобхон”

29 Апрель 2024, 11:04

363

Пойтахтимизда ихтисослашган олий таълим муассасалари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги академияси, Божхона институти, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Қуролли Кучлар академияси ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари қатнашди.

Буюк алломаларимизнинг ибратли ҳаёт йўлини, асарларини ўрганиш, бой илмий-маънавий меросини безавол асраш ва тарғиб қилиш, ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилган тадбирда жамоалар “Адабиёт билимдони”, “Мен севган адиб”, “Шеърият” шартлари бўйича беллашдилар.

Қизғин ўтган танлов натижаларига кўра, ИИВ академияси жамоаси “Топқир китобхон”, ДХХ академияси жамоаси “Энг яхши китобхон”, Қуролли Кучлар академияси жамоаси “Ижодкор китобхон”, ФВВ академияси жамоаси “Илғор китобхон”, Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси “Тарғиботчи китобхон”, Божхона институти жамоаси “Зукко китобхон”, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти жамоаси “Намунали китобхон”, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоаси “Ҳарбий китобхон” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Тадбир якунида жамоалар диплом ва ташаккурнома, фаол китобхонлар эса эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech