ИИВ академиясида “Аждодлар хотираси – мангу барҳаёт” номли кўрик-танлов ташкил этилди.
“Таништирув ва шеърий монолог”, “Саҳна кўриниши”, “Эркин мавзу” шартлари бўйича ўтказилган тадбир давомида курсантлар Ватан озодлиги, истиқлол ва ҳурлик учун курашган ота-боболаримиз ҳаётини ўз чиқишлари орқали ёритиб беришга ҳаракат қилдилар.
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган кўрик-танлов якунида “Жайҳун” жамоаси биринчи, “Хотира алангаси” жамоаси иккинчи, “Туркистон” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати