Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Инсон бахти оилада, оила эса аёл билан мустаҳкам

7 Март 2026, 19:18

99

Янги Ўзбекистонда аёллар жамият ва давлат ҳаётининг муҳим таянчига айланиб бормоқда. Уларнинг қадр-қимматини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда.

Хотин-қизлар байрами муносабати билан ИИВ академиясида бўлиб ўтган тадбирда турли жабҳаларда самарали меҳнат қилаётган, илму маърифати ва фидойилиги билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган аёллар шаъни улуғланди.

Тантанали тадбирда академия бошлиғи Рустам Хатамов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан самимий табриклади. Оқила аёлларимиз азал-азалдан оиланинг мустаҳкам қўрғони, меҳр ва садоқат, матонат ва фидойилик тимсоли бўлиб келгани, кейинги йилларда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани таъкидланди.

– Бугунги таҳликали замонда юртимизда ҳукм сураётган осойишта ҳаётнинг қадри тобора ортиб бормоқда. Барчамиз шукроналик ҳисси билан яшаб, ёшларимизни билимли, ватанпарвар инсон этиб тарбиялашимиз, бахтли ва фаровон кунлар замирида улкан машаққатлар борлигини улар онгига сингдиришимиз керак. Бу эса аввало юртимиздаги барча оналар, сизлар каби таълим-тарбия жонкуярларининг зиммасида, – деди академия бошлиғи.

Байрам тадбирида аёлларнинг ижтимоий-сиёсий мавқеини юксалтириш, уларга ғамхўрлик қилиш, курсант қизларга муносиб таълим-тарбия бериш, салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча имкониятларни яратиш устувор вазифалардан эканлиги айтиб ўтилди. Фаолиятида ютуқларга эришаётган бир гуруҳ хотин-қизлар идоравий мукофотлар ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

– Хотин-қизларга эътибор жамият фаровонлигининг пойдевори саналади. Куни кеча муҳтарам Президентимиз “Янги Ўзбекистонни аёллари ҳаётдан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – менинг энг катта ниятим”, дея алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Бу эътироф барчамизни руҳлантирди. Меҳнатларимизнинг юксак даражада қадрланаётгани қалбимизга чексиз ифтихор бағишлаб, янада масъулият билан ишлашга ундаши шубҳасиз, – деди Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси доценти, подполковник Лола Ражабова.

Тадбир обод Ватанимизни, мусаффо осмонимизни, мунис ва дилбар аёлларни мадҳ этувчи қўшиқлар билан давом этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech