ИИВ академиясида ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича психолог-инспекторлари учун ўқув йиғини ташкил қилинди.
Ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, фаолиятга замонавий ёндашувларни жорий қилиш, ҳудудларда илғор тажрибаларни яратиш орқали вояга етмаганлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ўқув йиғинидан кўзланган асосий мақсаддир.
Йиғин доирасида психолог-инспекторлар учун “юридик психология”, “касбий психология”, “фуқаролар билан мулоқот” ўқув модуллари, шунингдек “Оила-маҳалла-мактаб” тамойили асосида манзилли ишлаш методикаси бўйича машғулотлар ўтказилади. Фолиятдаги муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг илмий-амалий ечимлари ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, ходимларнинг касбий, жанговар-жисмоний ва саф тайёргарлигини ошириш, улар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Ўқув йиғини 26 июлга қадар давом этади ва якунда тингловчилардан синовлар қабул қилинади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати