Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Ишчи гуруҳларга долзарб вазифалар юкланди

28 Март 2026, 19:26

122

Пойтахтимизнинг Сергели туманида “пойтахт тажрибаси” асосида маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Чориев, ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов, Божхона институти бошлиғи Миразам Ҳамроев, шунингдек мазкур таълим муассасаларидан ишчи гуруҳ вакиллари ҳамда Сергели туман ИИО ФМБ раҳбарияти қатнашди.

Йиғилишда хавфсиз муҳит яратиш бўйича намунавий амалиётни самарали жорий этиш, маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда пойтахт туманларида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, жамоат хавфсизлиги куч-воситаларини бошқаришнинг яхлит тизими яратилгани таъкидланди. Ишчи гуруҳлар ҳудудларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни чуқур ўрганиши, уларни бартараф этишга қаратилган илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиб, амалиётга самарали жорий қилиши зарурлиги айтилди.

Йиғилишда масъул раҳбарлар томонидан маҳаллаларнинг криминоген вазияти атрофлича таҳлил қилинди. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.

Ҳудудларни ўрганишда маҳалла бўғини билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларига тезкорлик билан муносабат билдириш, муаммоларини ҳал этиш, низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, ижтимоий профилактикани кучайтириш, энг муҳими, натижадорликка эришишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Шу куни ҳудудларга бириктирилган ишчи гуруҳ вакиллари ҳамда туман ички ишлар органи масъулларининг таклифлари ҳам тингланди. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни кескин камайтириш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш орқали аҳоли розилигига эришиш, бунда “маҳалла еттилиги” тизимининг имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech