Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Краснодар университети билан ҳамкорликда онлайн амалий машғулот ўтказилди.
Галдаги машғулот одатдагилардан бошқача ўтди. Университетнинг Жисмоний тайёргарлик ва спорт кафедраси ўқитувчилари томонидан кўрсатиб берилган усулларни ИИВ академияси курсантлари амалий тарзда бажаришди.
Совуқ ва ўқотар қуроллар билан ҳужум қилинганда ҳимояланиш, ҳуқуқбузарни қўлга олиш ҳамда ташқи тинтув ўтказишнинг замонавий техникалари ёритилган машғулот давомида курсантларимиз касбий фаолиятда қўл келиши мумкин бўлган жанговар ва жисмоний кўникмаларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.
Машғулот якунида курсантларга зарур амалий тавсиялар берилди. Таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари қўшма амалий машғулотларни мунтазам ташкил этишга келишиб олдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати