Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

“Жайҳун” жамоаси ғолиб бўлди

9 Май 2026, 18:51

80

ИИВ академиясида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Аждодлар хотираси – мангу барҳаёт” номли кўрик-танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир ёшлар қалбида бугунги осойишта ҳаёт йўлида жасорат кўрсатган аждодларимизга ҳурмат туйғусини юксалтириш, ватанпарварлик, садоқат ва масъулият ҳиссини янада мустаҳкамлашга қаратилди.

Финал баҳсида 1-ўқув курсининг “Жайҳун” жамоаси ва 2-ўқув курсининг “Мангулик” жамоаси аъзолари “Танишув ва шеърий монолог”, “Саҳна кўриниши”, “Эркин мавзу” шартлари бўйича иқтидорларини намойиш этишди.

Тадбир якунида курсантларнинг ижодий ёндашуви, саҳна маданияти, жамоавий ҳамжиҳатлиги ҳамда актёрлик маҳорати ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, натижаларга кўра, “Жайҳун” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech