Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Жиноят учун жавобгарлик муқаррар

5 Феврал 2026, 21:27

40

Ёшлар кўп ҳолларда назоратсиз қолганлиги туфайли ҳуқуқбузарликка қўл уради. Уларни бундай иллатлардан асраш барчамизнинг вазифамиз.

Чирчиқ шаҳрида жойлашган 1-сон техникумдаги профилактик тадбир ана шу мақсадда ташкил қилинди. Унда ўқув маскани раҳбарлари ва ўқитувчилари билан бирга, бу ерда таълим олаётган ўқувчилар қатнашди.

Тадбирда ёшлар томонидан ахборот технологиялари ёрдамида содир қилинаётган жиноятлар ҳақида сўз борди. ИИВ академияси магистратураси тингловчиси, подполковник Бахтиёр Нажмиддинов сўзга чиқиб, ушбу турдаги жиноятларнинг асл омиллари, ҳуқуқий оқибатлари ва барвақт олдини олиш чоралари ҳақида маъруза қилди.

Техникум ёшларига интернет тармоғидан тўғри мақсадларда фойдаланиш, кибертаҳдидлардан ҳимояланиш, қонунга зид иллатлардан йироқ бўлиш юзасидан тавсиялар берилди. Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик мавжудлиги кибержиноят содир этган ёшлар мисолида тушунтириб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech