Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Киберфирибгарликка қарши курашиш бўйича онлайн машғулот

25 Апрел 2026, 18:00

67

ИИВ академиясининг Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида таълим олаётган курсантлар учун онлайн форматдаги машғулот ташкил қилинди.

Қирғизистон Республикаси ИИВ академияси билан ҳамкорликда ўтказилган машғулотни мазкур таълим муаасасаси профессори Сагинбек Кадирбеков олиб борди.

Тажрибали мутахассис кибермаконда юзага келаётган таҳдид ва хатарлар, ахборот технологиялари ёрдамида содир қилинаётган жиноятлар, киберфирибгарликнинг замонавий кўринишлари, уларнинг содир этилиш усуллари ва олдини олиш чоралари, ички ишлар органлари учун кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига тўхталиб ўтди.

Машғулот интернет маконида хавфсизликни таъминлаш долзарб муаммога айланаётган ҳозирги шароитда ўзаро тажриба алмашиш, курсантларнинг билим ва кўникмаларин оширишда муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech