Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Киберҳужум: ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

26 Апрель 2025, 07:04

61

Бугунги кунда кибермаконда юзага келаётган таҳдидлар реал ҳаётдаги хавф-хатарлардан жиддий тус олмоқда. Киберҳужумларга қарши самарали курашиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

“Мулоқот” клуби доирасида ташкил қилинган тадбир “Киберҳужум турлари ва улардан ҳимояланиш усуллари” мавзуига бағишланди. Унда ИИВ академиясида таълим олаётган курсантлар ҳамда Рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Учрашувга Тошкент шаҳар ИИББнинг Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бўлим бошлиғи Бекзод Мусаев таклиф қилинди.

Мутахассис ахборот технологияларининг замонавий имкониятлари, кибермакон билан боғлиқ муаммолар, кибержиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош қилиш усуллари, жамиятда киберхафсизликни таъминлаш ва аҳолининг кибермаданиятини шакллантириш омиллари, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларга атрофлича тўхталди.

Соҳадаги ютуқ ва муаммолар ҳақида фикр алмашилган учрашув давомида курсантлар ўз билим ва кўникмаларини бойитдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech