Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кибермаданият – давр талаби

5 Феврал 2026, 20:44

42

Рақамли технологиялар ҳаётимизга чуқур кириб келаётгани сайин кибержиноятлар сони ва хавфи ҳам ошиб бормоқда.

Ёшларни интернет маконидаги таҳдид ва хатарлардан огоҳ этиш мақсадида пойтахтимиздаги “International House Toshkent” ҳамда “International Finance” академик лицейларида тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Унда ИИВ академияси магистратураси тингловчилари Фирдавс Муҳаммадиев ва Исмоил Ачилов сўз олиб, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар, уларнинг замонавий кўринишлари, ушбу турдаги жиноятларни фош этиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалаларига тўхталиб ўтишди.

Шу куни ёшлар томонидан содир этилаётган кибержиноятлар таҳлил қилиниб, ўқувчиларга ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатлар берилди. Интернетдан хавфсиз фойданиш учун ахборот технлологияларига оид билимлар билан бирга, кибермаданиятни шакллантириб бориш зарурлиги таъкидланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech