Жамоат хавфсизлиги университетида турдош олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида киберспорт бўйича мусобақа ўтказилди.
Саккизта жамоа иштирок этган мусобақада ИИВ академияси курсантлари муносиб қатнашди. Вакилларимиз илк босқичда Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, иккинчи босқичда Давлат хавфсизлик хизмати академияси жамоасини мағлуб этди.
Финалда мезбон жамоа устидан қозонилган ғалаба курсантларимизга мусобақа ғолиблигини тақдим этди. Якунда совринли ўрин соҳиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати