Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кибержиноятларни тергов қилиш: Беларусь тажрибаси

30 Март 2026, 22:27

98

ИИВ академиясида Беларусь Республикаси Тергов қўмитаси билан ҳамкорликда кибержиноятларни тергов қилиш йўналишида семинар-тренинг ўтказилди.

Икки кун давом этган машғулотларга ички ишлар ва прокуратура тизимида фаолият юритаётган терговчилар, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлинмалари ходимлари, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ҳуқуқни муҳозафа қилиш академияларидан профессор-ўқитувчилар жалб қилинди.

Хорижий мутахассис томонидан ҳозирги кунда оммалашаётган кибержиноятлар, уларнинг замонавий кўринишлари, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш ва уларни тергов қилишнинг самарали усуллари, бу борада Беларусь ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида шаклланган ижобий тажрибалар ёритилди. Соҳадаги муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг ечимларига қаратилган амалий ёндашувлар ўртоқлашилди.

Мазкур йўналишда мунтазам тажриба алмашиш кибержинояларни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш самарадорлигини оширишга, соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини янада юксалтиришга, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини замонавий тенденцияларга мос ҳолда ташкил этишга хизмат қилиши таъкидланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech