Ёшлар куни муносабати билан ИИВ академиясида “Мутолаа завқи” мавзуида тадбир ўтказилди.
Унда китоб ва китобхонликнинг инсон камолотидаги ўрни, бу ҳақда буюк аждодларимиз илгари сурган фикр ва ғоялар, юртимизда китобхонликни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида мулоҳаза юритилди.
Китоб мутолааси маънавий етукликнинг муҳим белгиси эканлиги, ички ишлар органлари ходимлари, айниқса тизимнинг эртанги пойдевори бўлган курсант ёшлар учун китоб ўқиш энг севимли машғулотлардан бири бўлиши кераклиги айтиб ўтилди
Шу куни курсант ёшлар ўзлари севиб мутолаа қилган асарлар юзасидан фикр алмашдилар. Тадбир давомида “Заковат” интеллектуал ўйини уюштирилиб, ёшларнинг билимдонлиги синовдан ўтказилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати