ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан Жиззах ва Самарқанд академик лицейларида учрашувлар ўтказилди.
Тадбирлар олий таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлган битирувчилар ва уларнинг ота-оналарини огоҳликка чақириш мақсадида ташкил қилинди.
Учрашувлар чоғида ўқишга киритиш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, йиғилганларга зарур тавсиялар берилди.
Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилаётгани, пухта билимли ёшлар учун улкан имкониятлар мавжудлиги, коррупциявий йўллар билан мақсадга эришиб бўлмаслиги таъкидланди.
Ўқитувчилар, битирувчилар ва уларнинг яқинларига фирибгарликдан огоҳ этувчи тарғибот материллари тарқатилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати