ИИВ академиясининг Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси томонидан “Brain Battle” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Курсантларнинг илмий ютуқлари ва инновацион ғоялари IV илм-фан фестивали доирасида ўтказилган тадбирда кундузги таълимнинг 1 ва 2-ўқув курсида таҳсил олаётган курсантлардан иборат 4 та жамоа қатнашди.
Интеллектуал беллашувда иштирокчиларнинг инглиз тилида ўқиш, сўзлашиш, тинглаб тушуниш ва фикрни равон баён этиш бўйича билим ҳамда кўникмалари синовдан ўтказилди. Қизиқарли ўтган тадбир якунида 1-ўрин “The grammar guardians”, 2-ўрин “The codebreakers” ва 3-ўрин “The word detectives” жамоаларига насиб этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати