Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Сунъий интеллект ва юридик таълим

25 Ноябр 2026, 21:06

70

ИИВ академиясида “Сунъий интеллект технологиялари шароитида хорижий кадрларни тайёрлашда юридик таълимни такомиллаштиришнинг замонавий тенденциялари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети томонидан ўтказилган анжуманда таълим жараёнига сунъий интеллект технологияларини самарали татбиқ этиш, бу борада замонавий тенденциялар ва илғор хорижий тажрибалар таҳлил қилинди.

Тадбирда Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси профессори К. Джавакова, Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси ўқитувчиси Р. Ковеев, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси вакили Г. Нурова сўзга чиқиб, “Ички ишлар органлари курсантлари таълимида сунъий интеллект”, “Таълим тизимига сунъий интеллектни интеграция қилишнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва этик оқибатлари”, “Курсантларни касбий тайёрлашда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг психологик жиҳатлари: имконият ва хатарлар” мавзуида маъруза қилди.

Анжуманда курсантлар ҳам фаол қатнашиб, ўқув жараёнида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг афзалликлари, ёшларда мустақил фикрлаш, таҳлилий қобилият ва касбий мослашувчанликни шакллантиришда рақамли технологияларнинг ижобий ҳам салбий жиҳатлари ҳақида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир профессор-ўқитувчилар ва курсантларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, таълим жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, турдош олий таълим муассасалари билан илмий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўқув жараёнига инновацион педагогик технологияларни хавфсиз ва самарали татбиқ этиш бўйича ягона илмий-методик қарашларни шакллантиришга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech