Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Латвия делегацияси билан учрашув

29 Ноябрь 2023, 10:11

380

Бугун ИИВ Академиясида Латвия Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида давлатларимиз ўртасидаги мустаҳкам алоқалар, ҳамкорликнинг барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани эътироф этилди. Делегация раҳбари Гатис Швика самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг мемҳонларга академия фаолияти, асосий ихтисослик йўналишлари, таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига татбиқ қилинган янгиликлар, халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, илғор ёндашувларни ўрганиш, кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш бўйича истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди. Меҳмонлар академия ҳаёти билан яқиндан танишдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech