Ёшлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида вазирликнинг 1-сон академик лицейи ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Ўқувчилар Ахборот-ресурс маркази, саф майдони, ўқув аудиториялари, Маънавият ва маърифат маркази, спорт мажмуаси ҳамда Ҳарбий тайёргарлик кафедраси фаолияти билан танишдилар. Уларга таълимдаги янгиланишлар, курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, жанговар ва жисмоний тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берилди. Айниқса, академия тарихи музейидаги экспонатлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир мотивацион руҳда ўтиб, ўқувчилар таълим маскани ҳаёти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати