Ички ишлар органларидаги ислоҳотлар самараси кўп жиҳатдан тизимдаги раҳбар кадрларга боғлиқ.
Ана шу мақсадда давлатимиз раҳбарининг қарори билан ИИВ академиясида магистратура фаолияти йўлга қўйилган эди. Янги тизим соҳа учун замонавий бошқарув кадрларини тайёрлашга имкон бермоқда.
Айни кунларда магистратуранинг “ташкилий-стратегик бошқарув”, “ташкилий-тактик бошқарув” ҳамда “илмий-педагогик фаолият” мутахассислик йўналишларига қабул жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Имтиҳонлар махсус касбий танлов (ёзма иш ва тест синови) ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат шаклида ўтказилмоқда. Якуний суҳбат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администарцияси масъуллари, Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари раҳбарлари, тажрибали мутахассислар ва профессор-ўқитувчилардан иборат комиссия томонидан қабул қилинмоқда. Муҳими, ҳар бир номзоднинг билими холисона ва адолатли баҳоланмоқда.
Имтиҳонлар тугагандан сўнг якуний натижалар эълон қилинади ва истиқболли кадрлар магистратурада ўқиш имкониятига эга бўлади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати