Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

“Маҳалла еттилиги” учун семинар-тренинг

25 Март 2026, 18:35

69

Шу кунларда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Янгиҳаёт туманларида “маҳалла еттилиги” ходимлари учун семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Тизимнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида йўлга қўйилган машғулотларга маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари жалб қилинган.

Семинар-тренингда ходимларнинг касбий компетенцияларини оширишга қаратилган долзарб мавзулар қамраб олинган бўлиб, машғулотлар манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, шунингдек қатор етакчи олий таълим муассасалари, шу жумладан, ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан интерфаол ёндашувлар асосида олиб борилмоқда.

Машғулотлар давомида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилиш, уларнинг ечимлари бўйича аниқ таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, стратегик мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш ҳамда амалга ошириш, тизимга янги ёндашувларни жорий этишга қаратилган учрашувлар ҳам ташкил этилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, семинар-тренинг натижадорлигини ошириш мақсадида ходимларнинг билим ва кўникмалари синовлар орқали баҳолаб борилади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech