Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Маҳаллалар хавфсиз ҳудудга айланади

30 Январ 2026, 22:01

78

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш фаолиятига янгича ёндашувлар татбиқ этилмоқда.

Бу борада Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қарори алоҳида эътиборга молик.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ академияси вакиллари томонидан ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар Қорақалпоғистон Республикасидаги уч йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллаларга жалб қилинган.

Ўрганишлар давомида бириктирилган масъуллар ҳамда “маҳалла еттилиги” вакиллари билан биргаликда давлатимиз раҳбари қарорининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган мақсад ва вазифалар, уларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан учрашувлар ўтказилди. Шу билан бирга, жойларга чиққан ҳолда криминоген вазиятга таъсир этувчи омиллар таҳлил қилиниб, ҳар бир йўналиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган “йўл харита”лар шакллантирилди.

Ишчи гуруҳ раҳбари, подполковник Алишер Муродовнинг таъкидлашича, манзилли ўрганишлар маҳаллалар ҳаёти билан яқиндан танишиш, у ерда истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммо ва ташвишларини ўрганиш, жиноятда холи осойишта ҳудудда яшаши учун зарур чора-тадбирларни амалга оширишга имкон бермоқда.

Бинобарин, Президентимиз таъбири билан айтганда, маҳалла тинч ва аҳил бўлса, жамиятимиз тинч ва ҳамжиҳат бўлади. Маҳалла ривожланса, бутун мамлакатимиз юксалади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech