Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Маҳаллалардаги соғлом ижтимоий муҳит – аҳоли осойишталиги гарови

24 Июн 2026, 22:23

27

Бугунги кунда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар яхлит тизим асосида ташкил этилмоқда.

Президентимиз қарори билан уч йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллаларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари таълим муассасаларига бириктирилгани криминоген вазият билан боғлиқ муаммоларга илмий-амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Рустам Хатамов Чирчиқ шаҳридаги “Мирза Ғолиб”, “Нур”, “Ёшлик” маҳаллаларида бўлиб, қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида ҳокимлик мутасаддилари, ички ишлар органлари раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” тизими масъуллари, ҳудудларга жалб қилинган профессор-ўқитувчилар иштирокида маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар ва уларни баратаф этиш бўйича кўрилаётган чоралар таҳлилий муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, академия вакиллари томонидан ўтган 5 ой мобайнида юқоридаги маҳаллаларда тизимли ишлар амалга оширилди. Ҳудудларда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг асл омиллари ўрганилиб, “йўл харита”ларга манзилли чора-тадбирлар киритилди. Аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида жойларга 18 та камера, 57 та ташвиш тугмаси ва бошқа техник воситалар ўрнатилиб, замонавий тизимларга интеграция қилинди. Хонадонларни манзилли ўрганиш натижасида 28 нафар ижтимоий профилактика объекти аниқланиб, уларни қийнаётган масалалар “маҳалла еттилиги”га йўналтирилди. Хавфсизлиги таъминланмаган 42 та бино ва иншоотнинг техник қўриқловга олиниши таъминланди.

Академия бошлиғи маҳаллаларда йўлга қўйилган тажрибалар тақдимоти билан танишди. Масъулларга оилалардаги ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал этиш, аҳоли, айниқса ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсиз фуқаролар ўртасида жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика қамрови ва натижадорлигини ошириш, “маҳалла еттилиги”нинг масъулиятини янада кучайтириш, маҳаллаларда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш юзасидан тавсиялар берди.

Манзилли ўрганишлар якунида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech