Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Маҳкумлар ҳуқуқларига бағишланди

26 Март 2026, 21:55

82

ИИВ академиясида маҳкумлар ҳуқуқларини такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси томонидан ўтказилган анжуманга Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари вакиллари, Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети олимлари, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларидан бой амалий тажрибага эга ходимлар таклиф этилди.

Конференцияда чиқиш қилганлар Маҳкумлар ҳуқуқларига доир жиноят-ижроия қонунчилик нормаларини такомиллаштириш”, “Пробация назорати остидаги шахслар ҳуқуқларини таъминлашда рақамлаштиришнинг аҳамияти”, “Маҳкумларнинг меҳнат қилишдаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини такомиллаштириш”, “Пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш жараёнлари” ва бошқа мавзуларда маъруза қилдиди.

Соҳа мутахассислари томонидан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ҳуқуқлари билан муаммоларнинг ечимларига қаратилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech