Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маънавият ва маърифат дарси

14 Октябрь 2025, 07:10

35

ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун ташкил қилинган галдаги машғулот “Янги Ўзбекистоннинг олтин авлоди” мавзуига бағишланди.

Маърузада ёшлар сиёсатининг устувор йўналишлари, бу борадаги стратегик мақсад ва дастурлар, мамлакатимиз ёшлари учун яратилаётган улкан имкониятлар, улар эришаётган ютуқлар, шу билан бирга, таълим соҳасидаги изчил ислоҳотлар ва уларнинг эзгу натижалари ҳақида сўз борди.

Кейинги йилларда академияда ҳам таълим сифати янги босқичга олиб чиқилгани, курсант ёшлар ҳавас қилса арзигулик замонавий шарт-шароитлардан фойдаланиб билим чўққиларини эгаллаб келаётгани айтиб ўтилди.

Тадбирда ички ишлар органлари ва таълим муассасаси фаолиятидаги муҳим янгиликлар шахсий таркибга етказилди. Шунингдек, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бўлим бошлиғи Ўткирбек Қосимов сўз олиб, хизмат интизоми ва қонунийликни бузиш билан боғлиқ салбий ҳолатларга тўхталди.

Ҳар бир ички ишлар органи ходими фуқароларга намуна бўлиши, турли иллатлардан ўзини узоқ тутиши, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда фидойилик кўрсатиб, халқ ишончини оқлаши кераклиги таъкидланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech