Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Манзилли ўрганишлар давом этмоқда

25 Апрел 2026, 17:28

82

Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратишга қаратилган қарори билан уч йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллалар ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотларига бириктирилган.

Шунга кўра, бугунги кунда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари Навоий вилояти маҳаллаларида манзилли ўрганишларни олиб боришмоқда. Бу борада ишчи гуруҳ томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Криминология кафедраси бошлиғи, подполковник Бекзод Умрзоқовнинг маълумот беришича, ишчи гуруҳ вакиллари Навоий шаҳридаги “Кимёгар”, Қизилтепа туманидаги “Янги ҳаёт”, Навбаҳор туманидаги “Қоровултепа”, Нурота туманидаги “Сентоб”, Хатирчи туманидаги “Навбаҳор”, Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий”, Учқудуқ туманидаги “Мингбулоқ”, Кармана туманидаги “Арғун”, “Янгиариқ”, “Малик” маҳаллаларига жалб қилинган.

Ўрганишлар давомида мазкур маҳаллаларнинг криминоген вазияти илмий-амалий ёндашувлар асосида таҳлил қилиб чиқилди. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хсусусиятидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, “йўл харита”ларга киритилди.

Маҳаллаларда 25 та “жиноят ўчоғи”, 24 та овлоқ жой аниқланди. Хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида ҳудудларга 48 та замонавий камера, 9 та ташвиш тугмаси, 8 та тунги чироқ ўрнатилиб, қўшимча профилактика инспекторлари ва патруллик гуруҳлари йўналтирилди. Бундан ташқари, 55 та объектнинг техник қўриқловга олиниши таъминланиб, 10 та кўп қаватли уйнинг кириш-чиқиш жойига домофонлар ўрнатилди. Маҳаллаларда 9 та “намунали хавфсиз кўча”, 8 та “намунали хавфсиз уй” ташкил этилди.

Манзилли ишлар давомида аҳоли муаммоларини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий профилактика объектлари билан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб, “маҳалла еттилиги” тизими ходимларига номма-ном бириктирилмоқда.

Ҳозирда маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш, аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Зеро, маҳаллалар тинч бўлса, жамият барқарор бўлади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech