Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мақсад – чинакам халқчил тузилмани шакллантириш

20 Декабрь 2025, 08:12

39

ИИВ академиясида ички ишлар органларининг халқчиллиги ва нуфузини оширишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Таълим муассасаси раҳбарияти ва фахрийлар иштирокида ўтган учрашувда соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ходимларга қўйилаётган долзарб талаблар, фаолиятни такомиллаштириш масалалари, бу борадаги айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида сўз борди.

Академия бошлиғи ички ишлар органлари халқчил тузилма сифатида янгича қиёфа касб этиб бораётгани, ҳозирги мураккаб шароитда соҳанинг фаолият самарадорлигини ошириш, аҳоли билан доимий мулоқоти ва ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Ана шу мақсадда кейинги йилларда кадрлар тайёрлаш жараёнлари тубдан ислоҳ қилингани, ходимларнинг касбий ўсиши учун “узлуксиз ўқув каръера” тизими йўлга қўйилгани, маънавий-маърифий ишлар янги босқичга олиб чиқилиб, жанговар ва жисмоний тайёргарлик мезонлари такомиллаштириб борилаётгани қайд этилди.

Мулоқотда ходимлар фаолияти билан боғлиқ камчиликлар айтиб ўтилди. Айрим ходимларда фуқаролар билан мулоқот қилиш, ностандарт вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш, ОАВ ходимлари ва блогерлар билан ҳамкорлик қилиш кўникмалари етишмаслиги айтиб ўтилди. Мазкур муаммоларни бартараф этиш учун ходимларнинг билим салоҳияти, касбий фазилатлари, ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш, тизимда устоз-шогирдлик анъналарини кучайтириш, катта авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш ижобий натижа бериши таъкидланди.

Мулоқот давомида фахрийларнинг фикр-мулоҳазалари, тизимни ривожлантиришга қаратилган таклифлари тингланди. Келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш учун таълим-тарбия жараёнларини кучайтириш, ёш авлодни ҳар томонлама профессионал кадрлар этиб тайёрлаш, ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, тизимнинг ижобий имижини шакллантиришга қаратилган самарали механизмларни амалиётга татбиқ этиш, бу борада ҳудудий ички ишлар органларига методик кўмаклашиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech