Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Мақсад – маҳаллаларда осойишталикни қарор топтириш

31 Январ 2026, 19:27

46

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш – бугуннинг энг долзарб талаби. Бу борадаги устувор вазифалар ижроси фаолиятга янада масъулият билан ёндашишни талаб этмоқда.

ИИВ академиясига бириктирилган ҳудудлар қаторида Навоий вилоятининг Кармана, Қизилтепа, Нурота, Учқудуқ ҳамда бошқа туман ва шаҳарларида уч йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллалар ҳам бор.

Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан ушбу маҳаллаларда кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди.

Биринчи навбатда, академия профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда учрашувлар ташкил этилиб, давлатимиз раҳбари қарорининг мазмун-моҳияти ва талаблари тушунтирилди. “Маҳалла еттилиги”нинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида тизим ходимлари учун машғулотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган “йўл харита”лар шакллантирилди. Бунда ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, оила-турмуш доирасида ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишлар давомида ҳуқуқбузарликлар кўп содир этилаётган ҳудудлар белгилаб олиниб, қўшимча куч-воситаларни йўналтириш, хавфсизлик чораларини кучайтириш, замонавий камералар ва ташвиш тугмаларини ўрнатиш орқали жиноятларни кескин камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Академия ишчи гуруҳи вакили, подполковник Нормурод Бекмуродовнинг айтишича, ҳар бир ҳудудга бой илмий-амалий тажрибага эга профессор-ўқитувчилар жалб қилинган. Улар томонидан маҳаллаларнинг “қизил” тоифада қолаётгани сабаблари, содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг асл омиллари илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилинмоқда. Криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech