Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Марказ фаолияти ўрганилди

31 Январ 2026, 20:22

53

Юнусобод туманидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази кенг қамровли фаолият кўрсатувчи ихтисослашган маскан саналади.

ИИВ академияси магистратураси тингловчилари ушбу марказда бўлиб, унинг фаолиятини яқиндан ўргандилар.

Танишув чоғида маскан тарбияланувчиларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва реабилитациясини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шу куни тингловчилар маскандаги болалар билан самимий суҳбат қурдилар. Марказ фаолиятини такомиллаштириш, вояга етмаганлар билан ишлашда комплекс ёндашувларни татбиқ қилиш, профилактика ишларини самарали ташкил этиш бўйича масъулларга амалий тавсиялар бердилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech