Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Меҳр билан кўнгиллар обод

10 Сентябр 2026, 18:39

51

Мустақиллигимизнинг ўттиз беш йиллиги муносабати Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари устозлари ва марҳум ҳамкасбларининг оила аъзоларидан хабар олишди.

Соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр-оқибат ва саховат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган тадбир юртдошларимизга байрамона кайфият улашди.

Истеъфодаги полковниклар Тимур Саитбаев, Аҳмаджон Жўраев, Иброҳимжон Маҳмудов, Владимир Лифанов хонадонида бўлиб ўтган учрашувлар чоғида фахрийларнинг ибратли умр йўллари, кўп йиллик самарали меҳнатлари, инсоний фазилатлари эътироф этилди.

Шунингдек марҳум Фарҳод Шукуров ва Ҳасанбой Мадримовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик кўрсатилиб, ўтганларнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Уларнинг касбига садоқати, ҳалоллиги, меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги чуқур эҳтиром билан ёдга олинди.

Эзгу ташаббус инсонни қадрлаш, ёши улуғларга мурувват кўрсатиш, марҳумларни хотирлаш каби миллий қадриятларимизни тарғиб этгани билан муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech