Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Меморандум асосида машғулотлар ташкил қилинди

4 Март 2026, 18:49

115

ИИВ академияси ҳамда Россия Федерацияси Жазони ижро этиш федерал хизмати Ҳуқуқ ва бошқарув академияси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.

Галдаги онлайн дарслар ҳам икки томонлама ҳамкорлик доирасида илғор амалий тажрибаларни ўрганиш мақсадида ташкил қилинди. Машғулотларга “жазони ижро этиш фаолияти” ихтисослик йўналиши ҳамда Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида таълим олаётган курсантлар, шунингдек Сиртқи таълим факультети тингловчилари ҳамда кафедра ўқитувчилари жалб қилинди.

Ҳуқуқ ва бошқарув академияси вакиллари томонидан озодликдан маҳрум этиш жойларида экстремизм ғоялари тарқалишининг барвақт олдини олиш, профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этиш, пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини таъминлаш, маҳкумлар ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари Россия тажрибаси мисолида ёритилди.

Машғулот якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволга жавоб олди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech