Шу кунларда ички ишлар органлари тизимида “Маънавият ойлиги” бўлиб ўтмоқда.
Ойлик муносабат билан ИИВ академияси томонидан ўтказилаётган тадбирлар ходимлар, курсант ва тингловчиларнинг маънавий дунёқараши, ватанпарварлик туйғуси ҳамда касбий фазилатларини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Куни кеча курсантлар пойтахт театрларида намойиш қилинган “Сизсиз ўтмас кунларим”,“Адолат фасли”, “Ер барибир айланаверади” ҳамда “Кундузсиз кечалар” спектаклларини томоша қилдилар. Инсоний ғояларни тарғиб қилган саҳна асарлари тарбиявий жиҳатлари билан муҳим аҳамият касб этди.
Бундан ташқари, Темурийлар тарихи давлат музейи ва Қуролли Қучлар музейига саёҳат уюштирилиб, ёшлар учун маърифий учрашувлар ташкил қилинди. Ойлик доирасида тадбирлар давом этмоқда.
ИИВ академияси Ахборот хизмати