Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Муаммолар “маҳаллабай” ўрганилмоқда

29 Ноябрь 2023, 09:11

481

ИИВ Академияси томонидан маҳаллаларнинг криминоген вазиятини ўрганиш ва яхшилашга қаратилган ўрганишлар изчил давом эттирилмоқда.

Шу кунларда таълим муассасаси раҳбари Рустам Хатамов бошчилигидаги тажрибали профессор-ўқитувчилар Қашқадарё вилоятига жалб қилинган. “Маҳаллабай” тизим асосида олиб борилаётган ўрганишлар давомида ҳудудлар, айниқса “қизил” тоифадаги маҳаллалар аҳволи, содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитлари, ўзига хос хусусиятлари илмий-амалий ёндашувлар асосида таҳлил қилинмоқда.

Хусусан, Қарши туманининг “Ўзбекистон мустақиллиги”, “Равот”, “Қовчин”, Касби туманининг “Муғлон”, “Ғалаба” ҳамда Қарши шаҳридаги “Маҳаллот”, “Табассум”, “Қарлиқхона”, “Амир Темур”, “Геолог”, “Нахшоб”, “Батош”, “Равоқ”, “Ғафур Ғулом”, “Шодлик” маҳаллаларида бўлиб ўтган учрашувлар кўплаб масалаларга ойдинлик киритди. Мулоқот чоғида жиноятчиликни жиловлаш, аҳоли билан манзилли ишлаш ва ижтимоий профилактика йўналишида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Маҳаллар фаоллари, “еттилик” аъзоларининг фикрлари тингланди. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятга таъсир кўрсатаётган омилларни баратаф этиш ва ечимини кутаётган бошқа муаммолар юзасидан масъулларга тавсиялар берилди.

Ишчи гуруҳнинг вилоятдаги сафари давомида туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарлари учун ўқув машғулотлари ҳам ўтказилмоқда. Унда тизим фаолиятини  халқчил тамойиллар асосида ташкил этиш ва бошқариш бўйича раҳбарларга қўйилган долзарб талаблар, жиноятчиликни жиловлашнинг самарали механизмлари етказилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, “маҳаллабай” тизим асосида амалга оширилаётган ўрганишлар ҳудудларнинг криминоген вазиятини яхшилашга, энг муҳими, халқ билан очиқ мулоқот қилишга имкон бермоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech