Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Муҳим масалалар муҳокама қилинди

25 Март 2026, 22:36

48

Беларусь Республикаси вакиллари мамлакатимизга амалий ташриф доирасида Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлди.

Тергов қўмитаси раиси ўринбосари Анатолий Васильев бошчилигидаги делегация аъзолари дастлаб академия фаолияти билан яқиндан танишди.

Ахборот-ресурс маркази, Таълим сифатини мониторинг ва назорат қилиш маркази, спорт мажмуаси ҳамда бошқа муҳим объектларни таништириш жараёнида меҳмонларга академиянинг улкан салоҳияти ва имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Делегация аъзолари замонавий шароитларни кўздан кечириб, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган ислоҳотлар ва илғор ёндашувларга юқори баҳо беришди.

Шундан сўнг академия бошлиғи Рустам Хатамов меҳмонлар билан мулоқот қилди. Учрашувда Ўзбекистон – Беларусь муносабатларининг ҳозирги ҳолати, ўзаро келишувлар доирасида эришилаётган натижалар, истиқболдаги устувор йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.

Академия раҳбари мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар кўплаб манфаатли соҳалар, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида изчил ривожланиб бораётганини эътироф этди. Кейинги йилларда Беларуснинг турдош олий таълим муассасалари билан тажриба алмашинуви сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Анатолий Васильев кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришда ҳар икки мамлакат улкан салоҳиятга эга экани, галдаги ташриф алоқаларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш ва амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилишини қайд этди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастурларни ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар ва таълим олувчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, бу борада томонларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар учрашув очиқ ва конструктив тазрда ўтганини эътироф этган ҳолда ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech