16–18 декабрь кунлари ИИВ академиясида аралаш жанг санъати мураббийлари ва ҳакамлари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган ўқув-семинарга республикамизнинг барча ҳудудларидан 200 дан ортиқ мураббий ва ҳакамлар жалб қилинди.
Иштирокчилар спортчиларни профессионал даражада тайёрлаш, жангларни юқори савияда бошқариш, одилона ҳакамлик қилиш, зиддиятли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, этика қоидаларига риоя қилиш ва бошқа мезонлар бўйича билим ҳамда тажрибаларини оширдилар. Шунингдек пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида амалий машғулотлар ташкил қилиниб, якунда синовлардан муваффақиятли ўтган мураббий ва ҳакамларга сертификат топширилди.
Ўқув-семинар билим ва тажрибаларни алмашиш, халқаро ва республика миқёсидаги мусобақаларни юқори савияда ташкиллаштириш, аралаш жанг санъатини янада оммалаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати